Шўмонойда бу йил қандай комплекс ва корхоналар қурилади?

Халқ депутатлари Шўмоной туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг навбаттаги йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Кун тартибидаги асосий масала ўтган йил давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури якунлари ва 2018 йилга режалаштирилган асосий лойиҳалар бўйича туман Иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Ажинияз Сейтжановнинг ҳисоботини эшитиш масаласи кўриб чиқилди.

Ҳисобот давомида 2017 йил давомида туманда саноат корхоналари томонидан ҳаракатдаги нархларда 22 млрд 600 млн сўмлик санаот маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,1 фоизни ташкил этади.

Туманда 2017 йил давомида янги иш ўринларини яратиш мақсадида халқнинг бандлигини таъминлаш дастури асосида 1193 янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 1197 фуқароларнинг бандлиги таъминланиб,  белгиланган режа 100,3 фоизга бажарилган.

2018 йилда “Ер Азизбек” фермер хўжалиги томонидан лойиҳа қиймати 5,0 млрд сўмлик 50 минг паррандачиликка мўлжалланган замонавий паррандачилик комплекси, “RANN-ОМАD” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 4,3 млрд сўмлик 1 гектар майдонга замонавий иссиқхона қуриш, “Брикет Шуманай” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 3,0 млрд сўмлик брикет ишлаб чиқариш цехи, “Шоманай эко текс” текстил корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 21,1 млн АҚШ долларлик йиллик қуввати  7300 тонна ип-калава ишлаб чиқариш заводи қурилиши каби қатор лойиҳалар амалга оширилиши ва халқимиз фаровонлиги учун хизмат кўрсатиши режалаштирилганлиги қайд этиб ўтилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар