Тўрткўлда сигарет чўғидан ёнғин содир бўлди, бир одам вафот этди

Тўрткўл туманидаги “Тазабағжап” ОФЙда яшовчи, 1981 йили туғилган А.К исмли фуқарога тегишли бўлган савдо дўконида, унинг эгаси, 1987 йили туғилган фуқаро Р.Қ маст ҳолида келиб, у ерда сигарет чекиб ўтириб, ухлаб қолиши оқибатида шу дўконнинг 2 метр квадрат поли ва бир дона гилам сигаретнинг чўғидан ёниб кетган. Бу ҳақда “Еркин Қарақалпақстан” нашри хабар бермоқда.

Воқеа жойида фуқаро Р.Қ вафот этган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар