Амударёда сайёр судда 102 та даъво аризасидан 11 тасини қаноатлантириш рад этилди

7 февраль куни Амударё туман Давлат Солиқ инспекцияси биносида туман Иқтисодий судининг солиқ қарздорликларини суд тартибида мажбурийундириш мақсадида очиқ, сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр суд мажлисида туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан келиб тушган бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларидан солиқ қарзи мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан солиқ қарздорлигини ундириш бўйича даъво аризалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда "amunews.uz" хабар бермоқда.

Суд мажлисида даъвогар ва жавобгарлар вакилларидан ташқари, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар вакиллари ҳам иштирок этдилар ҳамда солиқ қарздорлигини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш масаласи кўрилди.

Туман Иқтисодий судининг очиқ суд мажлисида туман Давлат Солиқ инспекциясининг бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларидан солиқ қарзи мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан солиқ қарздорликларини ундириш мақсадидаги 102 та даъво аризаси кўриб чиқилиб, улардан 11 тасини жавобгар қарздорликни тўлаганлиги сабабли қаноатлантириш рад этилди.

Даъво аризаларнинг 28 таси жавобгар қарздорлик суммаси қисман тўлаганлиги сабабли, қисман қаноатлантирилди. Қолган 63 та даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, қарздорликни жавобгарлар мол-мулки ҳисобидан ундиришга қаратилди.

Ҳолатлар юзасидан туман Иқтисодий судининг ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар