Қорақалпоғистонда ҳудудий инвестиция лойиҳаларга жами 3,7 триллион сўмлик дастлабки рўйхати тайёр­ланди

Нукусда 2018 йилда республикамизни ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уни молиялаштириш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  расмий сайти хабар бермоқда.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси  қўмита раислари, Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари,  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов бош­қариб борди.

Кун тартибидаги масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Тажет­динов, Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосарлари С.Нағметов, М.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси Архитехтура ва қурилиш қўмитаси раиси Ж.Ембергенов сўзга чиқиб, республикамизни ривожлантиришнинг давлат дас­турларини ишлаб чиқиш ва уни молиялаштиришга жорий  этилган  янги  тартиб тўғрисида батафсил маълумот берди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дас­турларини шакллантириш ва молиялаштириш бўйича жорий этилган янги тартиб асосида ишларни ташкил этиш масалаларига бағишлаб, жорий йил 17 январь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғил­ишида Президентимиз Шавкат  Мирзиёев юқори иқтисодий ўсишга эришиш ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлашда инвестицияларнинг муҳимлигини қайд этган эди. Ҳақиқатан ҳам, инвестиция дастурларига иқтисодий жиҳатдан асосланган, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёр бўлган лойиҳаларнинг киритилиши муҳим аҳамиятга эга.

Ҳудудий инвестиция лойиҳаларга жами 3 триллион 713 миллиард сўмлик 453 объектнинг дастлабки рўйхати тайёр­ланиб, аниқ ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилди. Ривожланишнинг давлат дастурига лойиҳалар бўйича уч босқичдан иборат ҳужжатлар тайёрланмоқда. Шундан биринчи босқичда жорий йилнинг 1 мартигача шаҳар ва туманлар ҳар бир соҳа кесимида 2019-2029 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар тайёр­ланмоқда. Иккинчи босқичда бу лойиҳаларнинг махсус портфели ишлаб чиқилиб, учинчи босқичда ривожланишнинг давлат дас­тури лойиҳаси тўлиқ якунланади ва тасдиқланади.

Шунингдек, тадбирда кутилаётган экс­порт прогнозининг бажарилиши, мактабгача таълим муассасалари қурилиши, инвестиция киритиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев­, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари А.Ҳамроев қатнашди. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар