Ёшлар иттифоқи тавсиясига кўра Нукус шаҳар молия бўлими раҳбари лавозимига 30 ёшли йигит тайинланди

Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг тавсиясига биноан, Нукус шаҳар молия бўлими мудири лавозимига Юсупов Қуаниш Алпамисович тайинланди.

1988 йили Нукус шаҳрида таваллуд топган Қ.Юсупов бундан олдин Нукус шахар 38 макатабгача таьлим муассаси хисобчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик бошқармаси Молиявий мажбуриятларни руйхатга олиш ва амалга ошириш бўлими инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлигининг бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Фурқат Юсупов
Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар