Қораўзак тумани ҳокими халқни тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун қандай ишлар қилинганини айтди

Қораўзак тумани ҳокими Даулетбай Утемуратов билан уюштирган суҳбатимиз давомида бир қатор саволларга жавоб олдик.

Ҳоким туман халқини тоза ичимлик суви билан таминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида гапириб ўтди.

«Халқни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ўтган йили бир қатор ишларни амалга оширдик. Жумладан 161 млн сўм маблағ эвазига «Алгъабас» ОФЙ ҳудудидаги «Утеген Қоржин» элатли пунктидаги сувни тозалаб ишлаб бериш ускунаси таъмирланди ва 70 хўжалик тоза ичимлик суви билан таъминланди».

Шунингдек ҳоким туманда фойдаланишга топширилган наъмунавий уй-жойлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

«Қутли макан» МФЙда смета бахоси 1,28 млрд сўмлик наъмунавий лойиҳа асосида 2 қаватли 16 квартирали 2-3 хонали арзон турар жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шунингдек «Эсим» МФЙ ва «Қораўзак» МФЙ ҳудудида ҳар бирининг смета бахоси 125,8 млн.сўм бўлган таянч пункти профилактика инспекторларига наъмунавий лойиҳадаги уйлар қурилди ва хизмат машиналари берилди», дейди Д.Утемуратов.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар