«Орол»га янги мураббий келди

Нукуснинг «Орол» жамоасида секин-аста ўзгаришлар рўй бера бошламоқда. Клубга Қуват Туреев мураббий этиб тайинланган. Лекин ҳозирча мураббий билан шартнома тузилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин нукусликларга Темур Турдиев икки йил давомида ўйновчи-мураббий вазифасини бажариб келган эди. Охирги пайтларда эса "Орол" бошқарув рулига Неъматулла Қутибаев қайтиши ҳақида миш-мишлар кўпайганди. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар