Қорақалпоғистонда ёшлар 1,5 млрддан ортиқ суммадаги солиқ имтиёзидан фойдаланган

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси ходимлари иштирокида иттифоқнинг конференциялар залида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҚР ДСБ бош инспектори Н.Розибаева “KRuz.uz”га хабар берди.

Тадбирда 2017 йилда солик колледж битирувчиси сифатида 1011 дона ёшлар Якка тадбиркор сифатида рўйҳатдан ўтиб 1,5 млрддан ортиқ суммадаги солиқ имтиёзидан фойдаланган бўлса 2018 йилнинг шу кунига кадар 791 колледж битирувчиси якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб 452 млн.сўмдан ортиқ солиқ имтиезларидан фойдаланаётгани таькидлаб ўтилди 

Тадбирдан кўзланган мақсад ёшлар иттифоқининг бизнес клубига аъзо бўлган ёш тадбиркорлар ва бўлажак тадбиркорларнинг бошлаган ва режалаштирган иш фаолиятидаги ўйлантирувчи саволлари, оғриқли масалалар ва тадбиркорлик томон қўйилувчи илк қадамлар тўғрисида суҳбат қуриш ва ёшларнинг саволларига жавоб бериш эди.

Учрашувга тўпланган ёшларнинг барчасида тузилган аниқ режа, кўзланган мақсад ва эришилиши кутилаётган натижалар ҳам башорат қилинган. Уларнинг фаолиятлари борасида кузатиладиган ҳолатлар ва учраши мумкин бўлган тўсиқлар борасида тайёрлаб қўйган саволларига жавоблар олди. Шунингдек тадбир ташкилотчилари томонидан бизнес режа тузиш, тадбиркорлик фаолияти учун бериладиган имтиёзли кредитлар, солиқ ва мажбурий тўловлардан бериладиган имтиёзлар ҳамда солиқларни тўлаб бориш тартиблари ҳамда қонуний фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган аҳамиятли унсурлар тўғрисида маълумотларга эга бўлишди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар