Қорақалпоғистонда хавфли жиноятчи қидирилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Тахиатош тумани ҳудудида оғир жиноят содир қилганликда айбланиб, гумонланаётган 15.02.1972 йили Кегайли туманида туғилган Сабуров Қуватбай Акимбаевич қидирилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги "KRuz.uz"га хабар берди.

Сабуров Куатбай Акимбаевичнинг ўзига хос жиҳатлари: Бўйи 160-165 см. Юзи буғдой ранг, озғиндан келган, қўнғир кўзли, лаби юпқа, ўзини бошқа одамларга "КОЛЯ" деб таништиради. Оғзининг юқори томонидан сариқ рангли тиши бор.

Сабуров Куатбай Акимбаевичнинг кийимлари: Бошида қора рангли қишки шапка, қора рангли тери куртка, қора рангли спорт трикоси, қора рангли этиги бўлган.

Агарда Сиз ушбу шахс ҳақида аниқ маълумотга эга бўлсангиз 222-56-11, 224-00-65, 223-53-02 ёки "102" хизматига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. 

Сизнинг берган маълумотингиз ва шахсингиз сир сақланишига кафиллик берилади.

Бўлимлар