Прокурор: “Тахтакўпирда тадбиркорнинг рухсатисиз унинг пулларини ишлатиб юборган банк ходимига чора кўрилди”

Тахтакўпир туманидаги “Гулпери Султанбек” хусусий корхонаси раиси Г.Джолманова туман прокуратурасига мурожаат қилди, дея ёзган туман прокурори Қадирбай Бекмуратов “Тахтакўпир тани” газетасида.

Мурожаатда АК “Халқ банк”нинг туман филиалининг кредит операциялар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси А.Рсекеев томонидан асоссиз равишда, пул ўтказиш ҳақидаги тўлов топшириқномаси бўлмаса ҳам ўзига тегишли “Гулпери Султанбек” хусусий корхонаси ҳисоб варағидан 376 000 сўм пулни якка тадбиркор С.Қадиримбетованинг кредит пулларини сўндиришга, 400 000 сўм пулни якка тадбиркор Х.Бердимуратованинг кредит пулларини сўндиришга, корхонанинг жами 776 000 сўм пулини унинг рухсатисиз ишлатиб юборганини кўрсатиб, қонуний чора кўришни сўраган.

Бу мурожаатни ўрганишда тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўйилиб, унинг рухсатисиз банк ҳисоб варағидаги пулларини бошқа мақсадларда ишлатганлиги аниқланди. АК “Халқ банк”нинг туман филиали кредит операциялар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси А.Рсекеевга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексининг 2411-моддаси кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилиб, Чимбой тумани маъмурий суди томонидан Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодекснинг 33-моддасини қўллаб, энг кам иш ҳақининг 3 баробари, яъни 449,325 сўм жарима жазоси тайёрланди.

АК “Халқ банк”нинг туман филиали томонидан мақсадсиз ишлатилган “Гулпери Султанбек” хусусий корхонасининг пуллари банк томонидан корхона ҳисоб варағига қайтарилиши таъминланди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар