Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси мудири Хакимбай Халимов Тўрткўлда сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудири Х.А.Халимов томонидан 12 феврал куни Тўрткўл тумани худудида  жойлашган “Шўрахон”, “Ўзбекистон” ва “Оқбошли” овул фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқароларнинг яшаш жойларига бориб, фуқаролар билан юзма-юз учрашиб, яшаш шароити билан жойида танишиб, ўрганиб сайёр қабулини ўтказди. Бу ҳақда туман Халқ қабулхонаси “KRuz.uz”га хабар берди.

Мазкур сайёр қабулда оилага моддий ёрдам, бола парвариши учун нафақа пул ажратиш, кўп йиллардан буён бетоб бўлиб, даволаниб келаётган фуқароларнинг даволанишлари учун моддий ёрдам ажратиш ёки бепул даволатишга йўлланма расмийлаштириш, уй-жойини таъмирлашга арзон бахода қурилиш материаллари билан таъминлаш, ишга жойлаштириш, истеъмол қилинган табиий газдан келиб чиққан қарздорлик ва ахоли яшаш пунктида электроэнергия трансформаторини алмаштириш каби масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, кам даромадли ва оиласи кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчиларга кўмир, озиқ-овқат махсулотлари ва кундалик эҳтиёжга зарур махсулотлар тарқатилди.

Ушбу муаммо ва камчиликларни ўрганиш давомида туман хокими Н.Худайбергенов, туман прокурори У.Худайбергенов, ҳамда соҳага алоқадор бошқа ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар