Хўжайлида Вазирлар Кенгаши раиси, вазир ва 12 та ҳоким сув танқислигининг салбий оқибатларини олдини олиш бўйича йиғилишди

Хўжайли туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг жорий йил 2 февралдаги "2018 йил мавсумида экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш ва сув танқислиги салбий оқибатларини олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги 74-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўқув-тактик машғулот бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги “KRuz.uz”га хабар берди.

Семинарга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ф.Султанов ҳамда 12 та туманнинг хокими иштирок этди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар