Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, ДСБ раҳбари, МИБ раҳбари Мўйноқда тадбиркорларнинг муаммосини ўрганди

Мўйноқ туманида тадбиркорлик субъектларида учраётган муаммолар ва уларнинг ижроссини такомиллаштириш, шунинг билан бирга янги иш ўринларини яратиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлигининг хабар беришича, учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Р.Рахматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Тажетдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Солиқ бошқармаси раҳбари А.Сапарбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси бошқармаси раҳбари Ж.Эрмашов ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммолари ҳал этилган. Шунингдек тадбиркорлар ўзларининг фикр ва таклифларини билдиришган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар