Нукусда отлиқ ва велосипедли патруль хизмати йўлга қўйилди

Қорақалпоғистон ИИВ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди, дея ёзади daryo.uz.

Нукус шаҳрида отлиқ ва велосипедли патруль хизмати фаолияти йўлга қўйилгани ушбу ҳамкорликнинг амалий самарасидир. 

Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган «Хавфсиз шаҳар — хавфсиз мамлакат» концепцияси асосида ташкил этилган бундай хизмат ўз самарасини бермоқда. Жумладан, 2018 йил январь ойида Қорақалпоғистон ҳудудида жиноятчилик кескин камайди. Патруль-пост хизмати батальони ва Миллий гвардия ходимлари кўча ва хиёбонларда, жамоат жойларида доимий тезкор текширувлар, профилактика тадбирлари ўтказмоқда.

Е.Қайипназаров, Қорақалпоғистон ИИВ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар