"Орол"нинг собиқ футболчилари қайтишди

Нукуснинг "Орол" жамоасида Қуват Туреев мураббий сифатида иш бошлагани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Айни пайтда жамоа футболчилари бир мезгил машғулот олиб боришяпти.

Олий лигада тўп сурган бир қатор қорақалпоғистонлик футболчилар айни пайтда "Орол" машғулотларида иштирок этишмоқда. Жумладан Наврўз Алимов, Азамат Бабажанов, Азамат Илясов, Нурлибек Таласбоев ва Ербол Сейтназаров машғулотларда қатнашишяпти. Ҳозирча футболчилар билан шартнома тузилмаган. Лекин катта эҳтимол билан уларнинг барчаси янги мавсумни Нукусда бошлашади.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар