Алишер Алламбергенов фонограмма ҳақида нима дейди

Қорақалпоқ эстрадасининг ёрқин вакилларидан бири Алишер Алламбергенов "Қарақалпақстан жаслари" газетасига фонограмма ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Фонограмма - ўзи ёзиб олинган овоз дегани. Албатта, санъат наъмунасини ёзиб олиб, келажак авлодга етказиш, бу фойдали жараён. Ижро этишга келадиган бўлсак, фонограммадан зарурат туғилган вазиятдагина фойдаланиш керак. Кейинги вақтларда айрим санъаткорларнинг кичик саҳналарда, нуфузли тадбирларда, ҳаттоки тўй-ҳашамларда тўй бошлаш қўшиқларини ҳам фонограмма орқали ижро этиб юртгани сир эмас", - дейди хонанда.

Қизиқ, Алишер Алламбергеновнинг ўзи фонограммадан фойдаланмасмикан?

Бўлимлар