Қорақалпоғистонда бир кунда 553 фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди (фото)

15 феврал куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Солиқ бошқармаси, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари, “Ҳунарманд” бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан биргаликда "Ёшлар - келажак бунёдкори", "Халқимиз хизматида бўлиш ва юртимиз ривожига ҳисса қўшиш - катта бахт" мавзуларида ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган миллий маҳсулотлар савдо кўргазмаси ва ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Нукус шаҳри ва барча туманлардаги корхона ва ташкилотларнинг 1000 га яқин бўш иш ўринлари иштирокидаги меҳнат ярмаркаси давомида 553 фуқарога (шундан 174 ёшлар, 71 колледж битирувчилари, 76 хотин-қизлар) ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.

Шундан 254 фуқаро (105 ёшлар, 11 колледж битирувчилари, 66 хотин-қиз) ярмарканинг ўзида ишга жойлашиб, меҳнат шартномалари тузилиб, буйруқлари билан таништирилди.

Фурқат Юсупов

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар