Нукус-Бейнов йўловчи поездида алкоголь маҳсулотини ноқонуний олиб кетаётган ўзбекистонлик аёл ушланди

Қозоғистонда транспорт полициячилари алкоголь маҳсулотини ноқонуний олиб ўтаётган 46 ёшли ўзбекистонлик аёлни қўлга олди, деб ёзади Kazakhstan Today. Бу ҳақда "makan.uz" хабар бермоқда.

Ўзбекистон фуқароси Оазис ва Акжигит станциялари оралиғида Нукус—Бейнов йўловчи поездида ушланди.

Унинг қўл юкини текшириш чоғида ярим литрлик 48 та идишдаги алкоголь маҳсулоти аниқланди. Аёл уни Ўзбекистондан Қозоғистонда сотиш учун олиб кетаётганини айтган. Транспорт полицияси ушбу ҳолат бўйича маъмурий баённома тузди.

Бўлимлар