Дариябай Қайипов Хўжайли тумани ҳокими бўлгач ишни нимадан бошлади?

«KRuz.uz» сайти Хўжайли тумани ҳокими Дариябай Қайипов билан суҳбат уюштирди.

Журналист Фурқат Юсупов Дариябай Қайиповга ҳоким бўлганидан кейин ишни нимадан бошлагани ҳақида савол берди. Ҳоким эса бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

«Биринчи навбатда тумандаги энг катта муаммони ҳал қилишга эътибор қаратдим. Биринчи муаммоимиз бу ишсизлик. Ундан кейин турар-жойлар ва газ таъминоти бўйича муаммолар кўп эди. Президентимизга ва Жўқорғи Кенгес раисига катта раҳмат. Газ масаласи бўйич катта ўзгаришлар бўлди. Шунинг ҳисобидан минглаб хонадонларга газ етиб борди.

Ишсизлик бўйича гапирадиган бўлсам, Президентимизнинг 3262-сонли қарори асосида ўтган йили бир кунда 1506 одамни иш билан таъминладик. Лекин ҳали бандлик бўйича муаммоларни тўла бартараф этдик дея олмайман. Ҳали муаммоларимиз бор. Бироқ олдингига нисбатан бироз бўлса ҳам енгиллашди.

Ўтган йили ҳисобидан 550 квартира қурилгани билан халқни уй-жой билан таъминлаш бўйича талабини ҳали қаноатлантирдик дея олмайман. Биз ер ўрни бўйича 3 та жойда 30 гектар ерни белгилаб олдик. Ушбу масалани ҳам ҳал қила олсак, халқимизнинг оғирини янада енгил қилардик", дейди Д.Қайипов.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

«Туркман мактабини ҳашар йўли билан таъмирладик» - Хўжайли тумани ҳокими >>>

«Хитой, Эрон ва Туркиядан инвесторлар келишди» – Хўжайли тумани ҳокими Дариябай Қайипов >>>

«Экспорт ҳажмини икки баробарга кўпайтирдик» – Хўжайли тумани ҳокими >>>

«Агросаноат маркази»да 70 млрд сўмга яқин қурилиш ишлари олиб бориляпти» – Хўжайли тумани ҳокими >>>

«Хўжайлида 20 та кўп қаватли уй қурилади, бозор реконструкция қилинади» – туман ҳокими >>>

«Хўжайлида 100 км жойга газ тортилди» – туман ҳокими >>>

Бўлимлар