Чимбой туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Чимбой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари Убайхан Калилаев "KRuz.uz"га хабар берди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси иштирок этди.

Сессияда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. 

Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Осербай Қазақбаев лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Эшанов Полат Қадирбергенович туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, П.Эшанов бунга қадар Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳозирча О.Қазақбаев қаерга ишга ўтгани ҳақида маълумот йўқ.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар