Дамир Низанов: “Нефтчи”да мени қўллаб-қувватлашмоқда”

Хозирги пайтга келиб эса вазият тубдан ўзгарган. Қувонарли тарафи, Дамир Низанов “Нефтчи”нинг Дукентдаги йиғинида умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Биз эса иккинчи даврага хозирлик кўраётган асли  нукуслик бўлган ўйинчи билан суҳбат қурдик.

– Афсуски, биринчи давранинг кўплаб ўйинларини жароҳатим сабаб ўтказиб юбордим. Хайрият, барчаси ортда қолди. Энди машғулотларда меҳнат қилиб яна ўзимни кўрсатишга интиляпман. Тўғри жароҳатдан сўнг яна катта футболга қайтиш бироз қийин кечмоқда. Лекин барчаси тез орада ўз изига тушади деб ўйламан. Дукент йиғини анча қизғин давом этяпти. Барча футболчилар машғулотларга зўр беришган. “Нефтчи” мураббийлари жамоани иккинчи даврага муносиб тайёрлашмоқда деб айтиб ўтиш мумкин. Яширмайман, иккинчи даврадан умидларим катта. Яна мураббийлар ишончини оқлаб, фарғоналиклар шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.

DSC_5242

– Жамоада ёш футболчиларни яккалатиб қўйишмайди. “Нефтчи”да яхши футболчилар жам бўлишган. Ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров билан аввалдан дўст эдик. Ундан ташқари Шукурали Пўлатов, Ўткир Юсупов ҳамда Алишер Саматов сингари тажрибали жамоадошларим хамиша мени қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Оз бўлсада, фарғоналик мухлислар кўз ўнгига тўп сурдим. Ҳақиқатдан ҳам водийлик ишқибозларга тенг келадигани йўқ. Иккинчи даврада  “Нефтчи” ўз ғалабалари билан Фарғона аҳлини хурсанд қилишига ишонаман, – деди Дамир Низанов “Нефтчи” ПФК расмий сайтига берган интервьюсида.

Бўлимлар