Қорақалпоғистонда февраль ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ молиялаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги  ПҚ-2753-сон Қарори ижроси юзасидан, 177 минг нафардан ортиқ ишламайдиган фуқароларга пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида етказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан жорий йилнинг февраль ойи учун талаб қилинган маблағлар 2018 йил 12 февраль санасига қадар тўлиқ молиялаштирилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси “KRuz.uz”га хабар берди.

Шунингдек, ишловчи фуқароларга пенсия ва нафақа тўловлари учун маблағлар корхона ва ташкилотларнинг талабномаларига асосан жорий йилнинг 14 февралигача молиялаштирилиб берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар