“Ёш сухандонлар” танловида қорақалпоғистонлик қизлар биринчи ва учинчи ўринни эгаллашди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан илк бор ўтказилаётган “Ёш сухандонлар” И республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими 2018 йил 16 февраль куни Ўзбек миллий академик драма театрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Эътиборга молик жиҳати танловда икки нафар қорақалпоғистонлик қиз совриндор бўлди.

Алима Раметуллаева 1-ўринни эгаллаб ноутбук ва диплом билан тақдирланган бўлса, Шахзада Базарбаева 3-ўринни уяли алоқа воситаси ҳамда диплом билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар