Фазогир Орол денгизининг орбитадан олинган суратини намойиш қилди

Россиялик фазогир Антон Шкаплеров Instagram’даги саҳифасида Орол денгизининг орбитадан олинган суратини намойиш қилди. Бу ҳақда "kun.uz" хабар бермоқда.

20-асрнинг иккинчи ярмидан Орол денгизининг ўлчамлари кескин камая бошлаган. Фазогир денгизнинг сатҳи фалокатли тарзда пасайиб кетганидан афсус билдирган. Бир вақтлар денгиз дунёда катталиги бўйича 4-рақамли кўл ҳисобланган.

Instagram фойдаланувчилари ҳам денгизнинг бундай қуриб кетганидан афсус билдиришган, бироқ суратдаги турфаликдан ҳайратланишган.

 

#АральскоеМоре – бывшее бессточное соленое озеро, расположенное на границе Казахстана и Узбекистана. До 1960-х годов оно считалось четвертым по величине озером в мире, однако сегодня уровень моря катастрофически низок... И я не ошибся, назвав Аральское море озером. К морю его по традиции относят из-за больших размеров, как и «соседнее» Каспийское. Они оба являются остатками древнего океана. • The #AralSea from space. Formerly one of the four largest lakes in the world, the Aral Sea has been steadily shrinking since the 1960s.

Публикация от Anton Shkaplerov (@anton_astrey)

Бўлимлар