«Бу йил 39,8 млн.долларлик Туркия инвестицияси ҳисобидан корхона қурилади» Қўнғирот тумани ҳокими

«KRuz.uz» сайти Қўнғирот туманига ташриф буюриб туман ҳокими Шарапрашид Темирбаев билан суҳбат уюштирган эди. Ҳоким 2018 йилда туманда амалга ошириладиган режалар ҳақида айтиб ўтди.

«Туманимизда 2018-2019 йилларда ҳудудда комплекс ривожлантириш дастури асосида жами баҳоси 80,2 млн. долларлик жами 138 лойиҳа амалгани ошириш ва 900 янги иш ўрнини яратиш белгиланган. Шунинг ичида 33 йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Таъкидлаб ўтадиган бўлсам «ASIA AGRO FOODS» МЧЖ томонидан жами баҳоси 39,8 млн.долларлик Туркия инвестицияси ҳисобидан маккажўхори ўсимлигини қайта ишлаб, асосан фруктоза, крахмал, белокли озуқа ем-ҳашак, маккажўхори экстракти ва глютен маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва янгидан 120 иш ўрнини яратиш кўзда тутиляпти», дейди Шарапрашид Темирбаев.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қўнғиротда 20,3 млрд сўмлик қандай лойиҳалар амалга оширилди? Ҳоким жавоб берди >>>

Қўнғирот тумани ҳокими: «Ўтган йили амалга оширилиши имкони йўқ, истиқболсиз 63 лойиҳалар янги лойиҳаларга алмаштирилди» >>>

Бўлимлар