Шўмонойда банк филиаллари ўтган йили тадбиркорларга 25,4 млрд сўм миқдорида кредит ажратди

O’zliDeP Қорақалпоғистан Республикаси  Кенгаши томонидан Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги партиянинг  депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида туманда 2017 йил Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларнинг амалга  оширилиши ва 2018 йил учун ишлаб чиқилган йириқ лойиҳалар хусусида туман иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими мудири Ажинияз Сейтжановнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, “2017 йилда Шуманай туманини ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастури”га кўра умумий қиймати 26 млрд 378 млн.сўм миқдоридаги  (шундан 9 млрд 345 млн сўм ўз маблағи ва 17 млрд 33 млн.сўм банк кредити ҳисобидан) 105 лойиҳа ишга тушурилди ва натижада 507 янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, туманда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк филиаллари томонидан 891та тадбиркорлик субъектига жами 25 млрд 445,7 млн сўм миқдорида кредит ажратилганлиги айтиб ўтилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар