Нукус туманига ўтган йили Германиядан қорамол, Италиядан сутни қайта ишловчи цех ва Грециядан сут соғиб олувчи ускуна олиб келинди

Нукус туманида ўтган йили «Дами ата», «Қарақалпақ насил элита» ва «Палванияз-Ниет» фермер хўжаликларига Германиядан 70 бош қорамоллар олиб келинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, «Қониратбай-Меҳри» фермер хўжалигига Италиядан 710 млн сўмга сутни қайта ишловчи цех олиб келиб ўрнатилди. Ҳозирги вақтда бу цехда етти турли маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Греция давлатидан бир пайтнинг ўзида 16 сигирдан сут соғиб олувчи ускуна олиб келинди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар