Қўнғиротда фуқаролар чироқ тез-тез ўчиб қолишидан шикоят қилишди, натижада...

Қўнғирот тумани “Жинишке” маҳалла фуқоралар йиғини ҳудудидаги Бобур кўчасида истиқомат қилувчи фуқоралардан 2-сектор раҳбарига ёзма мурожат қилиб, электр энергиясининг носозлиги, чироқ тез-тез ўчиб қолишидан шикоят қилишди.

Туман ҳокимлигининг хабар беришича, бу мурожат бўйича сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ аьзолари билан биргаликда “Жинишке” маҳалла фуқоралар йиғини ҳудудидаги электр энергиясидаги носозликларни бартараф қилиш мақсадида трансформаторнинг эскирганлиги туфайли модернизация ишлари олиб борилди. 

Янги трансформатор алмаштирилиб, у 12-феврал кунидан бошлаб ишга туширилди. Янги қурилган трансформатор замонавий бўлиб 200-300 хонадонга хизмат кўрсатмоқда. Бундан Бабур кўчаси фуқоралари ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар