Қорақалпоғистонда собиқ ички ишлар вазирлиги ходими 5 йил олдинги "жинояти" учун оқланди

2012 йили Назаров Азиз Эгамбергановичга Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексининг 208-моддаси ва 209-моддаси 2-бўлими "а,б" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу жиноят иши бўйича 2011 йил 5 декабр куни амнистия қароприга мувофиқ қисқартирилган эди.

А.Назаровнинг "KRuz.uz"га маълум қилишича, у бу моддаларда кўрсатилган қилмишни ишламаганлигини, номини оқлаб олиш бўйича бир неча марта ҳаракат қилиб кўрган. Бироқ ҳеч қандай фойдаси бўлмаган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳар бир чиқишларида судлар ва прокуратура органларининг фақатгина қонунга таянган ҳолда адолатли ечим қабул қилишлари учун тегишли топшириқлар бераётганини эшитган А.Назаров, номини оқлашга умид қилиб 2017 йил "VICTORY NUKUS" адвокатлик фирмасининг адвокатлари Ислам Курбанбаев ва Фархад Романовларга мурожаат қилиб, ўзига қарши қўзғатилган жиноят иши билан шуғулланишларини сўрайди. 

Азиз Эгамбергановичнинг айтишича у бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида мисли кўрилмаган даражада ўзгаришлар бўлаётганини суд ва прокуратура органларининг қонуний адолатли иш олиб бораётганининг гувоҳи бўлган. Сабаби унинг қаршисида жиноят иши қайта кассация судида кўриб чиқилди. Дастлабки тергов ишлари кенг ўрганиб чиқилиб унинг айбсизлиги исботланди ва у оқланди.

Собиқ ички ишлар вазирлиги ҳодими оқланганидан сўнг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва адвокатлар Ислам Курбанбаев ҳамда Фархад Романовларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар