Қўнғиротда телефонини тузатиш учун устага олиб борган йигит шикоят қилди

Қўнғирот тумани Ўзбекистон кўчаси 45 уйда яшовчи Ш.Ж Нукус шаҳар истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг “ишонч телефони” орқали мурожаа қилди. Бу ҳақда Қорақлпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациси хабар бермоқда.

Унга кўра истеъмолчи Нукус деҳқон бозорида жойлашган телефон тузатиш устахонасида ишловчи М. исмли шахсга телефонни таъмирлатиш учун берган. Лекин унинг қурилмаси уста томонидан яроқсиз холатга келтирилган. Мурожаат жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Устанинг истеъмолига етказган зарари учун Ш.Ж.га 200 000 (икки юз минг) сўм олиб берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар