Нукус туманида клиника раҳбари 700 млн сўм кредит олишда депутатлардан ёрдам сўради

O’zLiDeP Нукус туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларини яратиш тўғрисида”ги ПҚ-3450 сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида “Абатбаева Жулдыз” МЧЖда учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати “KRuz.uz”га хабар берди.

- “Абатбаева Жулдыз” МЧЖни 2014 йил ташкил қилганмиз, - дейди клиника раҳбари Өтеев Абатбай. Шу даврга ичида 330 млн сўм миқдорида банкдан кредит олдик ва унинг 90 фоизи қайтаришга эришдик. Президентимизнинг мазкур қароридан сўнг шу йилнинг ўзида банкдан 15300 АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит олиб, чет давлатдан икки дона “Тракционный кровать” ускунасини олиб келдик ва ҳозирда ускуналардан аҳолининг саломатлигини яхшилар йўлида самарали фойдаланиб келаяпмиз”.

Учрашув давомида клиника раҳбари Халқ лепутатлари туман Кенгаши депутати С.Жаксимовга ўзининг қуйидаги мурожаатини билдирди. Яъний, клиника ва аптекани кенгайтириш ва унинг ёнига теплица  қуриш учун 700 млн сўм кредит кераклиги, кредит олиш учун ҳозирги кунда гаров йўқлиги ҳақида айтиб ўтди.

Учрашув якунида ушбу муаммоларни партиянинг депутатлик гуруҳи ўрганиб чиқиши ва тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда ҳал этиш йўлларини излаши ҳақида айтиб ўтилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар