Қўнғиротда бу йил 80 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

«KRuz.uz» сайти Қўнғирот туманига ташриф буюриб туман ҳокими Шарапрашид Темирбаев билан суҳбат уюштирган эди. Ҳоким 2018 йилда туманда амалга ошириладиган режалар ҳақида айтиб ўтди.

«Туманимизда 2018-2019 йилларда ҳудудда комплекс ривожлантириш дастури асосида жами баҳоси 80,2 млн. долларлик жами 138 лойиҳа амалгани ошириш ва 900 янги иш ўрнини яратиш белгиланган. Шунинг ичида 33 йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Таъкидлаб ўтадиган бўлсам «ASIA AGRO FOODS» МЧЖ томонидан жами баҳоси 39,8 млн.долларлик Туркия инвестицияси ҳисобидан маккажўхори ўсимлигини қайта ишлаб, асосан фруктоза, крахмал, белокли озуқа ем-ҳашак, маккажўхори экстракти ва глютен маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва янгидан 120 иш ўрнини яратиш кўзда тутиляпти

Шунингдек «KKRASI CHEMICAL» МЧЖ томонидан жами 17,0 млн АҚШ долларлик натрий сулфат ва натрий сулфит ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ва янгидан 60 иш ўрнини яратиш режалаштириляпти.

«Устюрт содиум сулфат» МЧЖ томонидан жами 1,1 млн. АҚШ долларлик натрий сулфат ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳасини амалга ошрииш ва янгидан 20 иш ўрнини яратиш режалаштирилмоқда.

«Асака фуд экспорт» МЧЖ томонидан жами 5,0 млн. АҚШ долларлик Асака банк кредити ҳисобидан 10 гектар майдонда гидропоника технологияси асосида иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга оширсак, 50 та янги иш ўрни очилади.

«Қўнғирот метангаз сервис» МЧЖ томонидан жами 550 минг АҚШ долларлик 1,0 гектар майдонда гидропоника технологияси асосида иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга оширсак, 6 та янги иш ўрни яратилади.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 60-70 фоизини чет давлатларга экспорт қиламиз. Йилнинг биринчи чорагида жами баҳоси 391 минг АҚШ долларлик 32 лойиҳани ишга тушириб, 55 янги иш ўрни очиш белгиланган», дейди Шарапрашид Темирбаев.

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Қўнғиротда 20,3 млрд сўмлик қандай лойиҳалар амалга оширилди? Ҳоким жавоб берди >>>

Қўнғирот тумани ҳокими: «Ўтган йили амалга оширилиши имкони йўқ, истиқболсиз 63 лойиҳалар янги лойиҳаларга алмаштирилди» >>>

 

«Бу йил 39,8 млн.долларлик Туркия инвестицияси ҳисобидан корхона қурилади» Қўнғирот тумани ҳокими >>>

Бўлимлар