Қорақалпоғистонлик таэквондочи қиз Дубайда чемпион бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо бўйича халқаро мусобақа якунига етди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Мураббий Собир Назаралиев қўл остида баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақада муваффақиятли иштирок этди. Спортчиларимиз турнирда 8та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Совриндорлар қаторида қорақалпоғистонлик қиз ҳам бор. 68 килограм вазн тоифасида Ширин Алланазарова ҳам бор. У турнирда олтин медални қўлга киритди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар