Нукус шаҳрида 10 та светафор, йўлларнинг кесишмасида 5 видеоназорат камералари ўрнатилади

Ўзбекистондаги йўл белгиларига масъул бўлган "Ўзавтойўлбелги" давлат унитар корхонаси томонидан бу йил Қорақалпоғистон Республикасида 1451 йўл белгиси, Нукус шаҳрида 10 та светафор, йўлларнинг кесишмасида 5 видеоназорат камералари ўрнатилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Нукус шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бу камералар йўл патрул хизмати инспекторларининг ишини бир қанча енгиллашишига ишонч билдирмоқда. 

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар