Қонликўлда бир кунда 344 нафар фуқаро ишга кирди

19-сонли Болалар мусиқа ва маданият мактабида, ишсиз фуқоралар ҳамда ҳарбий хизматдан келган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва Бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда Олий Мажлис депутатлари иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Ярмаркада туман худудидаги 137 корхона, фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари жами 388 та бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари билан қатнашди.

Бўш иш ўринлари ярмаркасида давлат корхоналари томонидан таклиф этилган бўш иш ўринларига 21 нафар, тадбиркорлик суъектлари ва фермер хўжаликларига 323 ишсиз фуқоралар ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди, шунингдек, 54 нафар ишсиз фуқоралар соҳа ходимлари томонидан тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш бўйича тўлиқ маълумотлар олди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар