Шўмонойда товуқчилик комплекси, брикет цехи, ип-калава ишлаб чиқариш ва брезент ишлаб чиқариш заводи қурилади

2018 йилда “Шуманай туманини ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастури”га мувофиқ  жами лойиҳа қиймати 17,8 минг АКШ доллар миқдорида, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 5,8 минг доллар ва 12,0 минг  доллар банк кредитлари ҳисобидан 44 амалга оширилиши натижасида 678 янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Хусусан,  “Ер Азизбек” фермер хўжалиги томонидан лойиҳа қиймати 5,0 млрд.сўм бўлган 50 минг дона товуқ боқишга мулжалланган замонавий тавуқчилик комплексин ташкил этиш;

“RANN-ОМАD” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 4,3 млрд.сўм миқдоридаги  1 гектар майдонга иссиқхона куриш;

“Брикет Шуманай” МЧЖ томидан лойиҳа қиймати 3,0 млрд.сўм миқдорида  брикет ишлаб чиқарувчи цех ташкил этиш;

“Шоманай эко текс” текстил корхонаси томонидан лойиҳа қиймати  21,1 млн АҚШ доллар маблағ ҳисобига йиллик қуввати  7300 тонна ип-калава ишлаб чиқариш заводини қуриш;

Шунингдек, “Шоманай текс” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 4,5 млн.АҚШ долларлик  брезент ишлаб чиқариш заводини қуриб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётгани айтиб ўтилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар