Қорақалпоғистонда Ички ишлар органларининг намунали таянч пунклари аниқланди

«Ички ишлар органларининг намунали таянч пунклари» танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Ш.Аюбов «KRuz.uz»га хабар берди.

Бу йилги кўрик танловга «Энг фидойи сектор рахбари» номинациясининг киритилди. Ушбу номинация бўйича Тахтакўпир тумани ИИБ бошлиғи Омирбай Турдибаев ғолиб деб топилди.

“Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танлови ғолиблари ва номинация эгалари билан танишинг.

1-ўрин Чимбой  тумани “Шахтемир” маҳалла фуқаролар йиғини худудига хизмат кўрсатувчи 161-сонли ички ишлар органларининг таянч пункти

2-ўрин Нукус шаҳри “Темир йўл” ва “Берекет” маҳалла фуқаролар йиғини худудига хизмат кўрсатувчи 1-сонли ички ишлар органларининг таянч пункти

3-ўрин Амударё тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини худудига хизмат кўрсатувчи 223-сонли ички ишлар органларининг таянч пункти

Энг фаол профилактика инспектори номинацияси бўйича Кегейли тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика катта инспектори Ибраймов Тимур Исмамутович

 “Энг фаол маҳалла посбони номинацияси бўйича Нукус тумани "Тақир кўл" овул  фуқаролар йиғини посбони Қалимбетов Бахадир Шерниязович.

Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси номинацияси бўйича Мўйноқ тумани ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси Утегенова Зияда Исмайловна.

“Адолатли Яраштириш комиссияси” номинацияси бўйича Чимбой тумани "Шахтемир" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сайпов Қуатбай Ернашович.

“Ёшлар етакчиси” номинацияси бўйича Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  Хўжайли тумани Кенгаши раиси Халмуратов Халила Бахтиярович.

“Энг фаол жазони ижро этиш инспекцияси ходими» номинацияси бўйича Тўрткўл тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижросини назорат этиш гуруҳининг катта инспектори Досбаев Эргаш Сидабуллаевич

“Ички ишлар органлари бошлиқларининг энг фаол ёшлар масалалари бўйича ўринбосари” номинацияси бўйича Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи Нажматдинов  Байрамбай  Сипатдинович

Ғолиб бўлганлар Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Республика босқичига иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар