Нукусда телефон устаси мижознинг телефонини 1 ой тузатиб бермади…

Нукус шаҳри Боз овул қишлоғи Абат йўл кўчаси 22 уйда яшовчи М.А шаҳар истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма тарзда мурожаат қилди. Бу ҳақда Қорақлпоғистон Республикаси Истеъмолилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациси хабар бермоқда.

Уни ўрганиш давомида Нукус деҳқон бозорида жойлашган телефон тузатиш устахонасида ишловчи Р. исмли устага топширган, қўл хақи учун эса 150 000 (бир юз эллик минг) сўм берган. Лекин уста ўзи билмайдиган ишига аралишиб, телефонни яроқсиз ҳолатга келтириб қўйгани аниқланди.

Натижада жамият мутаҳассислари аралашуви билан фуқаро М.А.нинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, бир ойдан буён "тузалмаган" телефон тузатиб берилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар