Йилига 380 млрд сўм аҳоли ва давлатга фойда келтирувчи «Safety filtr» ихтирочиси билан интервью

«Safety filtr»  МЧЖ директори Ражаббоев Маъруфжон Мадраимович билан суҳбатда бўлдик.

-Янги иннавацион лойиҳа бўлган  «Safety filtr»ини ишлаб чиқаришга нима туртки бўлди?

-Ўзим 17 йилдан бери газ таминоти соҳасида ишлаб келаман. Шу давр мобайнида аҳолимиз газ ҳисоблагичлари тез бузилиб қолишидан шикоят қилишарди. Одатда газ ҳисоблагичларнинг кафолат муддати 2-3 йил қилиб белгиланган. Афсуски, бизнинг шариотда газ ҳисоблагичлар йилига 4-5 маротаба бузилиб қолади. Бунга йилнинг тўрт мавсуми ва газ қувурлари ичидаги турли хил майда чиқиндилар сабабдир. Шунинг учун мана шу филтрни яратдик.

-Сиз яратган газ филтирининг аҳоли ва давлатимизга қанчалик фойдаси бор?

-Аҳолимизга фойдали тарафи: юқорида айтиб ўтганимдек  газ ҳисоблагичлари йилига 4-5 марта тиқилиб бузилиб қолади. Табиийки, ҳисоблагичлар тамирланиши учун ортиқча маблағ ва биз учун энг қимматли бўлган вақтимиз сарф бўлади. Ҳисоблашларимиз шуни кўрсатмоқдаки, газ ҳисоблагичингиз  бир марта тиқилиб қолиши оқибатида техник хизмат кўрсатиш, йўл сарф ҳаражатларини ҳисоблаганда  ўртача 58 минг сўмлик ортиқча сарф-харажат чиқарасиз. Ҳали унга сиз йўқотган оввагарчилиг-у қимматли вақтингизни қўшмадим.

Давлатга фойдаси эса газ ҳисоблагичи тиқилиб қолиши натичасида ундаги рақамлар ёлғон маълумот беради. Яъни ҳисоблагич ё кўп ишлаб кетади ёки қотиб қолади. Энди бир ўйлаб кўринг, ҳар бир газ ҳисоблагич камида 1 метр куб янглишганда бутун Республика бўйича қанча миқдорда газни йўқотамиз. Таҳлилларимиз қараганда,бу давлатга  йилига 380 млрд сўмлик зарар келтирар экан. Агар газ ҳисоблагичларимиз тўғри маълумот берганда газ таминоти соҳаси билан аҳоли ўртасида турли хил муаммолар келиб чиқмас эди.

-Янги иннавацион лойиҳа -«Safety filtr»ига патент олиш якунига етдими?

-Ҳа, патент олиш ишлари якунига етди. Ўзбекистон Республикаси иннтелектуал мулк агентлиги томонидан биринчи патентни биз олдик. Бундан ташқари бизда «Ўзстандарт» агентлигининг муофиқлик сертификати ҳамда Россия Федерациясининг «РосПатент» агентлигининг ҳам паентлари бор.

-Россия бу маҳсулотга қандай баҳо берди?

-Биз маҳсулотимиз хорижий стандартга жавоб беришини билиш мақсадида филтрларни Россияга жўнатгандик. Улар бу газ филтрларини жуда яхши баҳолашди. Ҳатто улардаги филтрлардан устун тарафи ҳам бор экан. Яъни «Safety filtr» лари Россиядаги газ филтрларига қараганда кўпроқ аҳолига хизмат қилар экан. Филтрнинг кафолат муддати 4 йил.

Ҳозирда бу филтрлар Тўрткўл туманида ишлаб чиқарилмоқда.

Шухрат Саидаҳмадов суҳбатлашди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар