Нукусда ёшлар учун янги ўқув маркази очилди

“Nukus Ziyada Nur” ўқув марказининг тантанали очилиш маросимида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар орасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар бермоқда.

— Бу ерда ёшлар тикиш-бичиш, миллий таомлар тайёрлаш, компьютер, каштачилик, тўқимачилик, карвинг, сартарошлик сингари йигирмадан зиёд курсларда касб сирларини ўрганади, — дейди ўқув маркази директори Зияда Утеназарова. — Тез орада дурадгорлик, аниқ фанлар ва чет тиллари йўналишларида ҳам курслар очишни мақсад қилганмиз.
Тадбир қатнашчилари янги ўқув марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар