Қўнғиротлик тадбиркор аёл Япония билан ҳамкорликда қўшма корхона очмоқчи

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Нукусда тадбиркорлар билан учрашгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Ушбу учрашувда иштирок этган тадбиркор Замира Хўжаметова янги қўшма корхона очиш ниятида эканини маълум қилди.

«Ҳозирги пайтда Қўнғирот туманида Япония давлати билан биргаликда қўшма корхона очмоқчимиз. Бу корхона қизил мия илдизини қайта ишлаб паста чиқаради. Тамат пастасига ўхшаш. Бироқ бу фармацевтика соҳасида ишлатилади ва бизлар бу ерда 140 одамни ишга олиш ва экспортни ривожлантириш мақсадида бу корхона очишни режалаштиряпмиз. 1,5 млн долларлик кредитни Европа тикланиш ва ривожланиш банки беришга тайёр турибди», дейди З.Хўжаметова.

Фурқат Юсупов ёзиб олди

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар