Қорақалпоғистондаги туманларда бу йил 3 та сузиш хавзаси ва бир спорт зал қурилади

"2018 йилги Инвестиция ва инфраструктура лойиҳалар рўйҳатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507 сонли қарорига мувофиқ 2018 йилда Қорақалпоғистонда 4 та спорт объекти қуриб фойдаланишга топширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан берилган маълумотга кўра Амударё, Қораўзак ва Чимбой туманларида ёпиқ сузиш хавзалари қурилади. Шунингдек, Кегайли туманидаги 12-сонли мактаб қошида 9х12 ўлчамдаги спортзал қурилиши режалаштириляпти.

Фурқат Юсупов
Манба: KRuz.uz

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар