Қорақалпоғистон Республикасининг собиқ прокурори Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев махсус фармон билан Ўзбекистон Бош прокурорининг янги ўринбосарларини тайинлади. Бу ҳақда идоранинг расмий сайти хабар бермоқдадея ёзмоқда "xabar.uz"

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 21 февралдаги фармонларига асосан Эркабой Аминович Тожиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов эса Бош прокурорнинг ўринбосариэтиб тайинланди. 

Адлия катта маслаҳатчиси Эркабой Тожиев Бош прокуратура бошқарма бошлиғи, Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори вазифаларида ишлаган. 2017 йилнинг 14 ноябрида Бош прокурорнинг ўринбосари этиб тайинланган эди. У Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 25 августдаги фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар