Элликқалъада Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар жойига бориб ўрганилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раисаси Ибрагимова Зухра, ЎЗбекистон Республикаси Президентининг Элликқалъа туманидаги Халқ қабулхонаси мудираси Раззақова Анажон, туман ҳокими ўринбосари, Хотин қизлар қўмитаси раиси Аитбоева Гулҳумор, Маҳалла ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳодими Райимбаева Нилуфар келиб халқ қабулхонасига тушган мурожаатларни жойида ўрганиб чиқиш мақсадида Бўстон шаҳар Амир Темур кўчаси 21-уйнинг 9-хонадонида яшовчи Ачилова Лайлонинг, Амиробо овули Ихлос маҳалласида яшовчи Сапаева Маҳбубанинг, Дўстлик  овулида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Атамуратова Юлдузнинг хонадонларида бўлиб уларнинг аҳволини бориб яқиндан танишдилар.  

photo_2018-02-18_18-36-30

Туман ҳокимлигининг хабар беришича, Ачилова Лайлога уй-жой берилиши бўйича, Сапаева Маҳбубанинг ўғлининг даволаниши учун маблағ берилиши бўйича Атамуратова Юлдузнинг уйини таъмирлаб бериш бўйича мурожаатлари кўриб чиқилиб, керакли топшириқлар берилди

photo_2018-02-18_17-49-36

photo_2018-02-18_17-50-13

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар