Қонликўллик фермер Индонезияда аччиқ қалампир экиш агротехникасини ўрганиб келди

Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 15-16-декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлган сафари давомида республикамизда аччиқ қалампирни етиштиришни фаол ривожлантириш бўйича берилган топшириқлари асосида Қонликўл тумани «Аймурат Қанли» фермер хўжалиги раҳбари Р.Султанов аччиқ қалампир экиш агротехнологиясини ўрганиш мақсадида Индонезия давлатида тажриба орттириб келди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сафар давомида, фермер хўжаликлари ер майдонларида экспортбоп аччиқ қалампир экиш агротехнологияси билан яқиндан танишди.

Р.Султанов Қорақалпоғистон Республикасининг маҳаллий иқлимига мослаштирилган аччиқ қалампирнинг Марғулон 330, Пикантний, Ушқин, Тилларанг, Саид ва чет давлатларнинг Биг Мама Ғ1, Шакира Ғ1, Лота Ғ1, Лобна Ғ1 намуналарининг туманлаштирилган экиш технологиясини ҳамда минерал ўғитлар билан озуқа бериш, ҳашоратларга қарши курашиш намуналарини ўрганиб келиб, бугунги кунда ўз хўжалигида етиштириш бўйича фаолият олиб бормоқда.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар