Ўзбекистон ОТМ ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида Қорақалпоғистон терма жамоаси 2 ўринни эгаллади

2018 йилнинг 12-19 февраль кунлари Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган спортнинг волейбол тури бўйича «Талаба» спорт ташкилотининг Ўзбекистон биринчилигида Қорақалпоғистон Республикасининг терма жамоаси фаҳрли 2 ўринни эгаллади. Бу ҳақда университет расмий сайти хабар бермоқда.

Терма жамоада Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидан 8 талаба, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтидан 5 талаба қатнашган. Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида бундай спорт мусобақаларининг кўплаб ташкиллаштирилиши талаба ёшларнинг соғлиғининг мустаҳкам бўлишида, уларнинг комил инсон бўлиб вояга етишида катта аҳамиятга эга.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар