Амударёда "Фидойи ёшлар отряди"да меҳнат қилганларнинг 214 таси ишга жойлаштирилди - Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши раиси

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан таъсис этилган “Хоshamet-2017” мукофотининг “Йилнинг энг фаол Ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман Кенгаши” номинацияси бўйича Ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши энг намунали деб топилганди. Бундан ташқари яқинда Ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши раисига Президент совғаси - Spark машинаси ҳам топширилганди.

Биз ана шу туманнинг Ёшлар иттифоқи Кенгаши раиси Маҳмнуд Шерметов билан суҳбатлашдик.

 

- Ассалом-у алайкум, авваламбор ушбу “Хоshamet-2017”  мукофоти ва Президент совғасига  муносиб кўрилганингиз билан табриклаймиз! Бугунги кунда Амударё туманида аҳолининг неча фоизини ёшлар ташкил қилади?

 Бугунги кунда Амударё туман аҳолиси сони 190 600  нафар бўлиб, шундан 30 ёшгача бўлганлар ёшлар сони 113 026 нафарни ташкил қилади (60 %). Шундан 18 ёшгача бўлган ёшлар сони 67 860 нафар бўлиб, (35%). 18-30 ёшгача бўлган ёшлар 45 166 нафарни ташкил этади (24%). Умуман олганда туман аҳолининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади.

 

 

- Туманда “Ҳоким ва Ёшлар” учрашуви неча маротаба ташкил қилинди ва бунинг натижаларини ниламаларда кўришимиз мумкин?

2017-йил давомида 5 марта “Ҳоким ва Ёшлар” учрашуви ўтказилиб 1000 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди ҳамда 215 нафар ёшларнинг муаммоси аниқланиб, учрашувлар давомида ёшлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар асосида иш режалар ишлаб чиқилиб, туман ҳокимлиги билан биргаликда ёшларнинг муаммолари ўша жойнинг ўзида ҳал қилинди.

 Шу билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан 5 марта, уюшмаган ёшлар билан 35 марта очиқ мулоқатлар ташкил қилиниб 2100 дан ортиқ ёшлар қамраб олинди ва 115 нафар ёшларнинг муаммоси аниқланиб, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳал қилиб берилди. Бу жабҳадаги ишларимиз ҳалиям давом этмоқда.

 

-Ўтган давр мобайнида тумандаги ёшларнинг айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

 Туманда уюшмаган ёшлар сони 1907 нафар ташкил қилиб уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида, уларнинг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида “Фидойи ёшлар отряди” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 17 та отряд ташкил қилинган эди. Унга 900 дан ортиқ уюшмаган ёшларни жалб қилдик. “Фидойи ёшлар отряди” лойиҳаси бўйича ҚР Кенгаши томонидан туманга 2945 тонна шартномавий режа белгиланган эди, режани 23  иш кунида 3044 тонна 103% га бажардик

 

   Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, 214 нафар уюшмаган ёшлардан ташкил топган “Фидойи ёшлар отряди” Назархон овулида 15 кун давомида ётоқда бўлиб пахта йиғим теримида фаол қатнашдилар, Назархон овулида шу 15 кун давомида ёшларимиз ўртача 800-900 минг сўмдан пул ишлаб топишди.

 

 

- Пахта йиғим-терими мавсумидан кейин уюшмаган ёшларнинг тақдири нима бўлди?

 

  Албатта, “Фидойи ёшлар отряди” фаол аъзоларини тумандаги “АmuТех” қўшма корхонасига ишчи хизматчи килиб туман Кенгаши тавсияси асосида жами 151 нафар уюшмаган ёшларни иш билан таъминлашга эришилди. Бу бевосита туман ҳокими ташаббуси билан қилинган ишдир.

 Январ ойида “Кафолат” Суғурта компаниясининг АЖ туман бўлимининг маҳаллалардаги агентлик лавозимига 26 нафар уюшмаган ёшни иш билан таминладик.

 Яна шуни таъкидлаш жоизки, уюшмаган ёшларнинг 37 нафари кафолатли турда иш билан таминланди. Тумандаги метан, пропан-газ қуйиш шаҳобчаларига, Амударё пахта тозалаш заводига, "АmuТех" қўшма корхонасига ва "ASIA SILK" Въетнам шуба корхоналарига ишга жойлашиши шулар жумласидандир.

 Янгилик сифатида шуни айтишим мумкинки, туман ҳокими билан келишган ҳолда туман ҳудудидаги барча ММТП тасарруфидаги ҳамда бошқа корхона ва ташкилот боғларини шу ҳудуддаги уюшмаган ёшларга боғ ичидан 10 сотихдан ер майдонини вақтинчалик фойдаланишга бериш кўзда тутилган.

Бундан ташқари тумандаги тўртта секторнинг ҳар биридан 35 сотих ер уюшмаган ёшлар учун ажратиб берилди.

 

-Ўзбекисон Ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши томонидан 2017-йил пахта йиғим-терими мавсумида 1000 га яқин уюшмаган ёшлар “Фидойи ёшлар отрядлари”га жалб қилинган. Бунча ёшни жалб қилишга қандай эришилди?

Бунинг сири жуда оддий. Ёшлар “Фидойи ёшлар отряди” лойиҳасига ўзимизнинг шароитимиздан келиб чиқиб янги тизим асосида аъзо бўлишди:

- кам таминланган ёш оилаларга маҳалла томинидан моддий ёрдам, ижтимоий нафақа бериш;

- туман чекка ҳудудларидаги оилаларга газ балонларини навбатсиз суюлтирилган газ билан тўлдириб бериш;

-  ёш оилаларга якка тартибдаги уй-жой олиш учун тендер савдосига қатнашиб бериш;

- фуқаролик паспортини навбациз олиш ва бошқа муаммоли масалаларни ҳал қилиб бериш орқали.

 

                                                                                                                                Шуҳрат Саидаҳмадов суҳбатлашди.

Бўлимлар