Қорақалпоғистонда бу йил бир мактаб қурилиб, 21 таси таъмирланади

«2018 йилги Инвестиция ва инфраструктура лойиҳалар рўйҳатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507 сонли қарорига мувофиқ 2018 йилда Қорақалпоғистонда битта янги мактаб қурилади.

Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан берилган маълумотга кўра, Нукус шаҳри Қос-кўл-3 МФЙда янги мактаб қуриб фойдаланишга топширилади. Шунингдек Республикадаги 15 та мактаб реконструкция қилиниб, яна 6 таси капитал таъмирланиши режалаштириляпти.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар