Ёнғин чиқиш хавфи бўлган 4 та бино ва иншоотларнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди

Ўзбекистон Республикаси худудида жорий йилнинг 19 февраль кунидан бошлаб «Ёнғинлар хавфсизлиги ўн кунлиги» жорий килиниб бошланди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ЁХБ бошлиғи майор А.Давлетов «KRuz.uz»га хабар берди.

Қорақалпоғистон Республика миқёсида шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, маҳалла, ўқув муассасалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирокида «Ёнғинлар хавфсизлиги ўн кунлиги» ўтказилмокда ва қуйидаги профилактик тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:

Давлат тасарруфидаги объектларда намунавий ёнғинга қарши ҳолатни таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилаш, ишчи-ходимлари билан  ёнғинларнинг олдини олиш борасида профилактик ишларни олиб бориш мақсадида Давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан 21 та давлат тасарруфидаги объектлар текширилиб, 10 та тадбиркорлик субъектларида ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилди. Ўтказилган текширувлар ва ёнғин-профилактика кўриклари давомида 167 та камчиликлар аниқланди ва ушбу камчиликларнинг 114 таси ўз жойида бартараф этилишига эришилди ҳамда

316 нафар ишчи-хизматчилар билан сухбатлар ўтказилди.

Маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб, тушунтириш ишларини амалга ошириш, уларнинг якунида ёнғинга қарши ҳолат бўйича аниқланган камчиликларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати мансабдор шахслари ва шахсий таркиби томонидан маҳалла фаоллари билан биргаликда 8589 та аҳоли яшаш хонадонлари текширилиб, 16319 нафар фуқаролар билан йўриқномалар ўтказилди. Аҳоли турар жойларида аниқланган камчиликларни келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида 5 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида 14 нафар фуқаролар муҳокама қилинди.

Ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган 17 нафар фуқарога жарима солинди хамда ёнғин чиқиш хавфи бўлган 4 та бино ва иншоотларнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, 23 та носоз электр ускуна ва агрегатлардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар