Ўзбекистонда туристлар учун янги телеканал очилади

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатга хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтдидея ёзмоқда "xabar.uz"

Унда мамлакатимиз инвестиция, савдо ва туризм салоҳиятини ўзаро мувофиқлаштириб, ягона бренд остида реклама қилиш зарурлиги таъкидланди. Миллий телерадиокомпания ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кеча-кундуз тарғиб қилувчи, саёҳатга оид турли қизиқарли кўрсатувлар намойиш этиб борувчи халқаро телеканал ташкил этиш вазифаси юкланди.

Қорақалпоғистон янгиликларини телеграмда кузатиб боринг -  https://t.me/kruzuz

Бўлимлар